Блогер Бобур Мансуровнинг тўйи ортидан Ички ишлар жарима қўллади (видео)

Маданият-санъат

image

Instagram ижтимоий тармоғида машҳур бўлган блогер Бобур Мансуров жорий йилнинг 20 ноябрь куни уйланди. Унинг тўйида бир нечта автомобиллар гуруҳ бўлиб ҳаракатлангани ва бошқа йўлда автомобиллар ҳаракатига халақит бергани акс этган видеолар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати изоҳ берди. 

Унга кўра, ушбу тўй кортежида қатнашган ҳайдовчилар аниқланган ва уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 129-моддаси (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши) 1-қисми тартибида маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида куёв келинни уйдан вертолётда олиб кетаётгани хабар қилинган эди. Кейинчалик вертолёт ортидан эргашган Captiva'лардан иборат тўй кортежи эса йўл бўйлаб бошқа машиналар ҳаракатига халақит бергани учун жаримага тортилганди


Мақола муаллифи

Теглар

Блогер жарима Бобур Мансуров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг