Блинкеннинг самолётида жиддий муаммо юз берди

Олам

image

Кеча, 17 январь куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен фойдаланаётган самолётида жиддий носозлик оқибатида жаҳон иқтисодий форуми бўлиб ўтган Швейцариянинг Давос шаҳридан уйига қайта олмади. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

“АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен чоршанба куни режалаштирилганидек, Давосдан уйига уча олмади, чунки самолётида жиддий носозлик юзага келди”, деб ёзади нашр.

Маълум қилинишича, Блинкен ва унинг ҳамроҳлари учиб келган  Boeing 737 самолётида кислород сизиб чиқиши аниқланган. Носозликни тузатишнинг иложи бўлмаган ва самолёт парвоз учун хавфли деб топилган.

Натижада, Блинкен Брюсселдан Цюрихга уча оладиган бошқа самолётга чиқишига тўғри келган ва Швейцарияда давлат котибига ҳамроҳ бўлган унинг кўплаб ёрдамчилари ва матбуот хизмати вакиллари Вашингтонга қайтиш учун тижорат рейсларидан фойдаланган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 23-24 май кунлари Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлган Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб мамлакатга оддий рейс билан келган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт Энтони Блинкен Давос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг