Блинкен Янги йилнинг биринчи ҳафтасида яна Исроилга боради

Олам

image

АҚШ Давлат котиби Антони Блинкен келаси ҳафта охирида Яқин Шарққа сафар қилади. Асосий эътибор яна Ғазодаги урушга қаратилади. Бу ҳақда беш нафар Америка, Исроил ва араб расмийларига таяниб “Axios” хабар берди.

“Блинкен Исроил, Иордания, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони ва Қатарга ташриф буюришни режалаштирмоқда”, деб ёзади “Axios”.

Бу Блинкеннинг уруш бошланганидан бери Исроилга бешинчи ташрифи бўлади. Унинг сафари Байден маъмуриятининг юқори мартабали мулозимларининг давом этаётган инқирозни ҳал қилиш учун Исроил ҳукумати ва бошқа минтақавий шериклар билан доимий маслаҳатлашувларда қатнашиш учун давом этаётган ташрифларининг бир қисмидир.

26 декабрь куни Блинкен Вашингтонда Исроил Стратегик режалаштириш вазири Рон Дермер билан учрашди. Учрашувда миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливан ҳам иштирок этди.

Оқ уй расмийсининг айтишича, учрашувда Ғазодаги кенг кўламли жанглардан паст интенсивликдаги операцияларга ўтишни режалаштириш муҳокама қилинган.

“Салливан ва Дермер Ғазодаги гуманитар вазиятни яхшилаш, тинч аҳолига етказиладиган зарарни камайтириш ва қолган гаровга олинганларни қайтариш бўйича амалий чораларни муҳокама қилди”, дея тушунтирди маъмурият расмийси.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни ҲАМАС-Исроил ўртасида қуролли тўқнашувлар авж олган бўлса, орадан беш кун ўтиб, 12 октябрда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Исроилга борганди. У Исроилдан сўнг Иордания, Қатар, Баҳрайн, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони ва Мисрда ҳам бўлди ва ушбу давлатларнинг расмийлари билан Исроил-Фаластин масаласини муҳокама қилди. Араб давлатларига қилган сафаридан сўнг, Энтони Блинкен 16 октябрь куни Исроилга қайтиб борган. Орадан кўп ўтмай, 3 ноябрь куни Блинкен можаро фонида учинчи марта Исроилга бориб, Бош вазир Биньямин Нетаньяху, Президент Ицхаак Герцог ва бошқа расмийлар билан учрашганди. 30 ноябрь куни америкалик сиёсатчининг самолёти яна Тель-Авивга қўнган. Ташриф чоғида Блинкен Исроил расмийлари билан "гуманитар пауза", ҲАМАС қўл остидаги маҳбусларни озод қилиш ва Ғазога ёрдам масалаларини муҳокама қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил Энтони Блинкен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг