Блинкен Украина атрофидаги можарони ҳал қилиш йўлини айтди
Олам
−
13 Февраль 2022
17272Украина атрофидаги вазиятни дипломатик йўл билан ҳал қилиш мумкинлигича қолмоқда. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг матбуот анжуманида айтишича, бунинг биргина йўли бор.
Дипломатнинг таъкидлашича, Москва Украина билан чегаралардан қўшинларни олиб чиқиб кетиш орқали можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишга тайёрлигини кўрсатиши мумкин.
“У [Россия] кескинлашмаслиги керак, деэскалация қилиши керак”, деди Блинкен.
Шу билан бирга, у Россиянинг Украинага бостириб кириши хавфи даражада юқори эканини ва АҚШнинг Киевдаги элчихонаси ходимлари мамлакатни тарк этиши тўғрисидаги буйруқни кечиктириб бўлмаслигини айтди. Шунга қарамай, дипломатик миссиянинг асосий ходимлари Украинада қолади.
Украина атрофидаги вазият кун сайин кескинлашмоқда. АҚШ ва Ғарб давлатлари Россияни босқинга тайёрланишда айблаб келяпти.АҚШ Презииденти Байден шахсан ўзи Москва 16 февраль куни ҳужум бошлашини айтди. 30 дан ортиқ давлатлар фуқароларидан Украинага бормасликни сўрамоқда. АҚШ Киевдаги элчихонаси ходимларини эвакуация қилишни бошлаган.
Ўз навбатида, Москва Украинага бостириб киришга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги айбловларни рад этмоқда. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия уруш ҳолатида эмаслигини ва Украина билан уруш қилиш ниятида эмаслигини айтмоқда. Вазир, шунингдек, АҚШ ва унинг иттифоқчиларини Россияга қарши “ташвиқот кампанияси” бошлаганликда айблаб, бундай ҳаракатлар Киевни мамлакат шарқидаги вазиятни ҳарбий йўл билан ҳал қилишга ундашидан огоҳлантирди.
LiveБарчаси