Блинкен нега яна Исроилга борганининг сабаби айтилди
Олам
−
30 Ноябрь 2023
5145Исроил Президенти Ицхаак Герцог АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенга Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлагани ва Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилиш ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди. Яҳудий давлати раҳбари Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида тегишли баёнотни эълон қилди.
“Яна биз билан бўлганингиз учун ташаккур. Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаганингиз, шунингдек, ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни қайтариш бўйича давом этаётган саъй-ҳаракатларингиз учун ташаккур”, деб ёзди Герцог АҚШ Давлат котиби билан қўл бериб кўришгани акс этган сурат остига.
АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Мэттью Миллернинг маълум қилишича, Блинкен Ғарбий Соҳилга Исроил раҳбарияти билан учрашиш, шунингдек, Фаластин ҳукумати билан музокаралар ўтказиш учун борган.
“Котиб Блинкен Ғарбий Соҳилдаги кескинликни юмшатиш зарурлигини, жумладан, Исроил экстремист кўчманчиларни Фаластин тинч аҳолисига нисбатан зўравонлик учун жавобгарликка тортиш зарурлигини таъкидлади”, дейилади баёнотда.
Томонлар, шунингдек, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати томонидан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш ва Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказиб беришни кўпайтириш масалаларини муҳокама қилган.
Блинкен Қуддусда Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху билан ҳам учрашди. Улар Ғарбий Соҳилдаги вазият, гаровга олинганларни озод қилиш ва инсонпарварлик ёрдамини етказиб бериш масалаларини муҳокама қилган.
“Давлат котиби Қўшма Штатлар халқаро гуманитар қонунларга мувофиқ Исроилнинг террорчилик зўравонлигидан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашини таъкидлади ва Исроилни тинч аҳолига зарар етказмаслик учун барча имкониятларни ишга солишга чақирди”, дейди Давлат департаменти вакили.
LiveБарчаси