Блинкен можаролар фонида 4-марта Исроилга боради
Олам
−
26 Ноябрь 2023
5013АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Яқин Шарқдаги можаро кескинлашгандан бери Исроилга тўртинчи ташрифини амалга ошириши кутилмоқда. Бу ҳақда “The Jerusalem Post” газетаси хабар берди.
Нашрнинг бугун, 26 ноябрь куни маълум қилишича, Энтони Блинкеннинг Исроилга ташрифи янги ҳафта ўрталарида бўлиши кутилмоқда.
Маълумот учун, жорий йилнинг 12 октябрь куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Яқин Шарқ бўйлаб сафарини Исроилдан бошлаб, Иордания, Қатар, Баҳрайн, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони ва Мисрга ҳам борган ва шу давлатларнинг расмийлари билан Исроил-Фаластин масаласини муҳокама қилганди. Араб давлатларига қилган сафаридан сўнг, Энтони Блинкен 16 октябрь куни Исроилга қайтиб борган.
Шунингдек, Блинкен 3 ноябрь куни Яқин Шарқдаги вазият фонида учинчи марта Исроилга бориб, Бош вазир Биньямин Нетаньяху, Президент Ицхаак Герцог ва бошқа расмийлар билан учрашганди.
Блинкен унда Америка Қўшма Штатлари Исроилга Ғазо секторидаги фаластинлик тинч аҳоли ўртасидаги талофатларни минималлаштиришга қаратилган "аниқ қадамлар"ни таклиф қилганини билдирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь