Блинкен КХДРнинг хавфини айтди 

Олам

image

Корея Халқ Демократик Республикаси расмийлари томонидан амалга оширилаётган ракета ва ядро дастурлари доимий хавф туғдиради, улардан бирининг яқинда учирилиши буни тасдиқлади. Бу фикрни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен “икки плюс икки” форматида ўтказилаётган АҚШ-Япония музокаралари очилишида билдирди.   

“Айни пайтда КХДРнинг ноқонуний ядровий ва ракета дастурлари доимий хавф туғдирмоқда. Биз бунга шу ҳафта, охирги учиш амалга оширилганида яна бир бор амин бўлдик”, деган Америка дипломатияси раҳбари. 

Эслатиб ўтамиз, КХДР жорий йилнинг 5 январь куни гипертовушли ракета синовларини ўтказди.  

Япония мудофаа вазири Нобуо Киси КХДР янги турдаги баллистик ракетани синовдан ўтказганини, уни аввал учирмаганини айтди. Япония қирғоқ хавфсизлиги маълумотларига кўра, ракета Япония денгизига қулаган. 

Маълумот ўрнида, КХДР охирги марта ракета синовларини 2021 йил октябрь ойида ўтказган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

КХДР

Баҳолаганлар

313

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг