Блинкен Хитой расмийси билан Украинадаги вазият ҳақида гаплашди
Олам
−
31 Октябрь 2022
3280АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И кеча, 30 октябрь куни телефон орқали суҳбатлашди. Унда АҚШ дипломатияси раҳбари Украина мавзусини кўтарди, шунингдек, Вашингтон ва Пекин ўртасида очиқ алоқа каналларини сақлаб қолиш зарурлигини муҳокама қилди. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Нед Прайснинг ёзма баёнотида айтилади.
“Давлат котиби очиқ алоқа йўналишларини сақлаб қолиш ва Қўшма Штатлар ва Хитой ўртасидаги муносабатларни масъулият билан йўлга қўйиш зарурлигини муҳокама қилди”, дейилади матнда.
Бундан ташқари, Блинкен глобал хавфсизлик ва иқтисодий барқарорлик нуқтаи назаридан Россиянинг Украинада давом этаётган ҳарбий босқини масаласини кўтарган.
Қайд этилишича, Америка ташқи сиёсат департаменти раҳбари Гаитидаги вазиятга ҳам тўхталиб, Гаити халқини қўллаб-қувватлаш бўйича мувофиқлаштирилган ҳаракатларни давом эттириш зарурлигини таъкидлаган.
LiveБарчаси