Блинкен Қозоғистонга келди

Олам

image
Бахтиёр Саидов Қозоғистонга боради north_east

Бахтиёр Саидов Қозоғистонга боради

Кеча, 27 февраль куни кечқурун АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Остонага илк расмий ташрифи билан борди. Бугун у бу ерда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашади. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ расмий вакили Айбек Смадияровга таяниб, ТАСС хабар қилди.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Давлат котиби Блинкен Остонада бўлиши чоғида Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев томонидан қабул қилиниши, шунингдек, Бош вазир ўринбосари – республика Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди билан ҳам музокаралар ўтказиши ҳақида маълум қилган.

Бундан ташқари, Блинкен бугун, 28 февраль куни Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ташқи ишлар вазирларининг C5+1 форматидаги учрашувида иштирок этади. Кун тартибидан Вашингтон билан минтақавий ҳамкорлик ва шерикликни янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.

C5+1 формати Марказий Осиёнинг бешта давлати (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон) ва АҚШ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг кўп томонлама механизми ҳисобланади. У 2015 йилда иқтисодиёт, экология ва хавфсизлик соҳаларидаги минтақавий муаммоларни муҳокама қилиш учун ташкил этилган.

Қозоғистондан сўнг Давлат департаменти раҳбари Тошкентга боради ва у ерда Ўзбекистоннинг юқори мартабали расмийлари билан учрашади. 1-март куни Блинкен Нью-Деҳлига учади ва у ерда G20 давлатлари Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 февраль куни Ташқи ишлар вазири вақтинча бажарувчиси Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган C5+1 шаклидаги Вазирлар йиғилишида иштирок этиши маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Бахтиёр Саидов C5+1 Энтони Блинкен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made