Бахтиёр Саидов Қозоғистонга боради

Жамият

image

Бугун, 28 февраль куни Ташқи ишлар вазири вақтинча бажарувчиси Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган C5+1 шаклидаги Вазирлар йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Тадбир давомида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғиз, Тожикистон, Туркманистон ва Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонларни қизиқтирган соҳаларда мазкур механизм доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ушбу C5+1 форматидаги вазирлар учрашувида иштирок этиш учун Қозоғистонга илк расмий ташрифини амалга ошириши маълум қилинганди.

Шунингдек, Давлат котиби Ўзбекистонга ҳам келишни режалаштирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг