Блинкен Исроилни Ғазодаги тинч аҳолини ҳимоя қилишга ундамоқчи
Олам
−
09 Январь
2888АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Исроилга ташрифи чоғида мамлакат расмийларини Ғазо секторидаги тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва муҳтожларга гуманитар ёрдам етказиш учун кўпроқ ҳаракат қилишга ундамоқчи. Бу ҳақда “The Washinton Post” нашри хабар берди.
“Исроил тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва инсонпарварлик ёрдами муҳтожлар қўлига етиб бориши учун кўпроқ ҳаракат қилиши керак”, дейди дипломат журналистларга.
Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Метю Миллернинг ижтимоий тармоқларда таъкидлашича, Блинкен аллақачон Исроилга етиб борган. У “гаровда қолганларни озод қилиш учун қилинаётган саъй-ҳаракатларни” муҳокама қилмоқчи. Бугун, 9 январь куни Блинкен Исроил Президенти Ицхак Герцог ва Бош вазир Биньямин Нетаньяху билан учрашади.
Эслатиб ўтамиз, Блинкен Ғазода уруш бошлангандан бери минтақага қилган тўртинчи сафари давомида Туркия, Греция, Иордания, Қатар, БАА ва Саудия Арабистонида бўлганди. Бундан ташқари, Блинкен Ғарбий Соҳилга ҳам бориши режалаштирилган. Унинг Яқин Шарққа сафари эса Мисрга ташриф билан якунланади.
LiveБарчаси