Блинкен АҚШнинг энг яқин дўстини маълум қилди 

Олам

image

АҚШ ва Германия энг яқин шериклар, улар трансатлантик альянсни биргаликда мустаҳкамлашда давом этади. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилган.  

“Дунёда АҚШнинг Германиядан яхшироқ шериги, дўсти йўқ”, деган Блинкен. 

Унинг таъкидлашича, бирон бир мамлакат бугунги қийинчиликларга ўзи мустақил қарши тура олмайди. Дипломатнинг сўзларига кўра, Вашингтон ва Берлин ўртасидаги ҳамкорлик кўплаб соҳаларда, хусусан иқлим ўзгариши ёки киберҳужумлар масаласида ўз аксини топган. Икки мамлакат бир-бири билан ҳам, бошқалар билан ҳам ҳамкорлик қилиш йўлларини топиш кераклигини тан олади. 

Ўз навбатида Германия канцлери Ангела Меркель АҚШнинг халқаро майдонга глобал ўйинчи сифатида қайтганидан мамнунлигини билдирган. Меркелнинг таъкидлашича, у яқинда АҚШ Президенти Жо Байден билан G7 ва кейинчалик НАТО саммитида умумий позицияни топа олган. 

Канцлер ўзаро алмашинувлар Байденнинг Россия Президенти Владимир Путин билан учрашуви натижаларини ҳисобга олган ҳолда ҳам давом этишини таъкидлаган. 

Маълумот ўрнида, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен 23-24 июнь кунлари Берлинга ташриф буюрган. Бу Давлат департаменти раҳбарининг Европага биринчи икки томонлама ташрифидир. 

Жорий йилнинг 15 июль куни эса Жо Байден Ангела Меркелни ўз қароргоҳида қабул қилиши режалаштирилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Блинкен

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made