Бизнинг вазифамиз Путин хато ўйлаётганини исботлаш – Кэмерон 

Олам

image

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Россия Президенти Владимир Путинга Украинадаги можарода ғалаба қозониш эҳтимоли ҳақида хато ўйлаганини исботлашни Ғарб сиёсатчиларининг умумий иши деб атади. Бу ҳақда ТИВ раҳбари Х ижтимоий тармоғида ёзди.

"Тўлиқ миқёсдаги босқиндан икки йил ўтиб, Путин ҳали ҳам ғалаба қозониши мумкинлигига ишонади. У хато ўйлаётганини исботлаш бизнинг вазифамиз", дейди Кэмерон.

Маълумот учун, 24 февраль куни Буюк Британия Ташқи ишлар вазири ва унинг польшалик мавқедоши Радослав Сикорски “Politico” ва “The Sun” газеталарида ҳаммуаллифликда мақола чоп этди. Унда Украинанинг Ғарб иттифоқчилари Киевни қўллаб-қувватлашнинг бешта устувор йўналишига, жумладан, Россия Федерациясининг музлатилган активларини мусодара қилишга эътибор қаратиши кераклиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Ғарб давлатлари Украинага жўнатиши мумкин бўлган ўз ўқ-дорилари йўқлиги сабабли уларни учинчи давлатлардан қидираётганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Буюк Британия Владимир Путин Дэвид Кэмерон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made