“Бизнесни ривожлантириш банки” ташаббуси билан Тошкентда йирик бизнес-форум ташкил этилди

Бизнес

−

visibility584 timer3 дақиқа

image

Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида икки кунлик форум ташкил этилди. 

Анжуман “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг Корпоратив университети ташаббуси билан мамлакатимиздаги йирик компаниялар таъсисчи ва раҳбарлари, тадбиркорлар, тегишли давлат идоралари вакиллари, шунингдек, халқаро экспертлар, бизнес таълими соҳаси мутахассислари учун очиқ мулоқот ва тажриба алмашиш майдони ўлароқ ташкил этилди. 

Тадбирнинг асосий мақсади, иштирокчиларга бозордаги ўзгаришлар ва давлат иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишлари ҳақида батафсил маълумот бериш, бизнесни ривожлантириш ва бошқаришнинг замонавий воситаларини тақдим этиш, шунингдек, банк, ҳамкорлар ва халқаро экспертлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имкониятини яратишдан иборат. 

Форумнинг очилиш маросимида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ бошқаруви раҳбарияти, Корпоратив университет вакиллари иштирок этди. Сўзга чиққанлар томонидан мамлакат иқтисодий сиёсатининг бугунги кундаги устувор вазифалари, давлат аҳамиятига молик муҳим тармоқлар ва замонавий бошқарувда кадрларга бўлган талаб ҳақида фикр билдирдилар. 

Анжуманнинг биринчи кунида компаниялар таъсисчилари, кузатув ва бошқарув кенгашлари аъзолари, бош директорлар ҳамда юқори бўғин раҳбарлари учун стратегик ривожланиш ва корпоратив бошқарув масалаларига бағишланган муҳокама ва тақдимотлар ўтказилди. 

Унда Москва бошқарув мактаби СКОЛКОВО ректори Александр Ким, мактаб профессори Евгений Плаксенков, таклиф этилган ўқитувчи Антон Аверянов, фахрий профессор Елизавета Садова ҳамда бошқа экспертлар маъруза ва амалий машғулотлар билан иштирок этди. 

Кун тартибига кўра, компанияларда корпоратив маданиятни шакллантириш, раҳбарлар тайёрлаш, глобал мегатрендларнинг бизнесга таъсири, халқаро музокараларда маданиятлараро мулоқот, компания стратегияси ва бизнес моделини такомиллаштириш, маҳаллий брендларнинг глобал бозордаги рақобатбардошлигини ошириш каби мавзулар ҳақида фикр алмашилди. 

Форумнинг иккинчи кунида бевосита тадбиркорлар ва ривожланаётган бизнес вакиллари учун амалий масалаларга йўналтирилган тақдимотлар қилинди. 

Унда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари, “Бизнесни ривожлантириш банки” мижозлари, тадбиркорлар, “Yandex Uzbekistan”, Тадбиркор аёл (Business Woman) ва бошқа ташкилотлар вакиллари, шунингдек, СКОЛКОВО бошқарув мактаби экспертлари иштирок этди. 

Иккинчи кун доирасида тадбиркорликни кенгайтириш учун зарур молиявий ресурслар, янги бозорларга чиқиш, малакали кадрларни жалб қилиш ва бизнес ҳамкорликларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, лидерлик, шахсий самарадорлик, раҳбарнинг замонавий бошқарув компетенциялари ва сунъий интеллектнинг раҳбарлик фаолиятига таъсирига алоҳида эътибор қаратилди. 

Дастур доирасида иштирокчилар танлови асосида ўтказиладиган тематик секциялар ҳамда “Культуралли” номли бизнес-ўйин ҳам мавжуд. Ушбу машғулотлар турли ишбилармонлик маданиятлари билан ишлаш, жамоавий ҳамкорлик ва маданиятлараро мулоқот кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган. 

Форум давомида экспертлар ва иштирокчилар ўртасида фикр алмашиш, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, банк ҳамкорлари билан учрашувлар ва нетворкинг тадбирлари ҳам ташкил этилди. 

Мазкур форум тадбиркорлар ва бизнес раҳбарлари учун янги билим ва бошқарув тажрибасини эгаллаш, ўз фаолиятида замонавий ёндашувларни қўллаш, истиқболли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда бизнесни ривожлантиришнинг янги имкониятларини кашф этишга хизмат қилади. Зеро форумдаги мавзулар ва дастурлар келажакда BRB Корпоротив университетида (BRB Corporate University) қўлланади. 

Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг