Бизнесмен алимент тўламаслик учун 750 минг долларни ёқиб юборди

Олам 5015
image

Оттава мерлигига собиқ номзод, бизнесмен Брюс Макконвилнинг сўзларига кўра, хотини ажрашганидан ҳафсаласи пир бўлган. У собиқ турмуш ўртоғига алимент пулларини тўламаслик учун бир миллион канада долларини (тахминан 750 минг доллар) ёқиб юборган. Бу ҳақда “Ottawa Citizen” газетаси хабар бермоқда.

Aжрашиш жараёни бошланганида 55 ёшли Макконвил ўзининг собиқ рафиқасига пул тўлаш мойиллиги йўқ эди. Шу сабаб судга ўзининг молиявий аҳволи тўғрисида маълумот беришни қатъиян рад этди. Суд унинг мол-мулкини сотишни чеклашга қарор қилди. Аммо у бу сафар ҳам суднинг талабини эътиборсиз қолдирди ва мол-мулкни ўзининг собиқ ҳисобчисига сотиб юборди.

Шундан сўнг, тадбиркорнинг сўзларига кўра, у собиқ рафиқасига ҳеч нарса қолдирмасликка қарор қилди. Шу мақсадда ҳисоб-рақамлардаги пулларни ечиб олди ва уларни ёқиб юборишга аҳд этди. Бундан ташқари, у буни камида икки марта қилганини таъкидламоқда: 23 сентябр куни 743 минг, иккинчи сафар, 15 декабрь куни 296 минг канада долларини ёқиб юборган.

Аммо бизнесмен суд жараёни давомида ҳеч қандай далил келтира олмади: на видео, ва на гувоҳлар тақдим этилмади. Шунингдек, у судьяни ҳам ишонтира олмади. Шу сабаб ўзининг молиявий аҳволи тўғрисида маълумотларни яширишга урингани учун 30 кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Брюс Макконвилга қамоқ жазосидан ташқари, молиявий ишлари тўғрисида ҳисобот кечиктириладиган бўлса, ҳар бир кун учун 2000 доллар жарима жазоси ҳам тайинланди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 156
Рейтинг: 3
t
×