Бизнесга ортиқча аралашиш, коррупция ҳолатларининг барчасидан хабарим бор – Мирзиёев
Жамият
−
18 Август 2023
6360Республикадаги 62 фоиз тадбиркорлар солиқ соҳасидаги ислоҳотларни ижобий баҳолаган. Бу ҳақда бугун, 18 август куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотида маълум қилинди.
Президент мазкур мулоқотда содда солиқ маъмурчилиги ва бюрократиясиз қулай муҳит яратиш борасида муҳим ташаббусларни илгари сурди.
“Сиздек шижоатли, ишбилармон, ташаббускор ва фидойи тадбиркорларимиз сафи карра-карра кенгайишидан барчамиз бирдек манфаатдормиз. Шу боис биз тадбиркорларга солиқ юкини кўпайтириш эмас, балки уларни қўллаб-қувватлаш орқали солиқ базасини кенгайтириш ҳисобига бюджетга тушумларни ошириш йўлидан бораяпмиз”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Ўтказилган сўровларда 62 фоиз тадбиркорлар солиқ соҳасидаги ислоҳотларни ижобий баҳолаган.
“Лекин бизнес вакиллари солиқ тизимидан, солиқчилар фаолиятидан қанчалик рози? Мураккаб солиқ маъмурчилиги, бизнесга ортиқча аралашиш ва тизимдаги коррупция ҳолатларининг барчасидан хабарим бор”, дейди давлат раҳбари.
Солиқ тизими тубдан ислоҳ қилиниб, солиқ идоралари ходимларининг ёндашувлари бутунлай ўзгартирилиши таъкидланди. Шунингдек, солиқ маъмурчилиги ҳам соддалашади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь