Президент Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларга ишонмайдими? (видео)

Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугунги ислоҳотлар, ўзгаришлар жараёнида Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва бошқа мутасаддиларга ишларни ишониб топшира олмаяпти. Шу боис видеоселектор йиғилишларини ўзи бош бўлиб ўтказмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева маълум қилди.

У сўзи аввалида куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишини ёдга олди. Унда Президент Тошкент шаҳрига жиддий эътирозлар билдирганини айтди. 

“Куни кеча давлат раҳбаримиз саноатни жадал ривожлантириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказдилар. Ана шу йиғилишда ҳамма қаторида Тошкент шаҳрига жуда жиддий эътироз билдирдилар. Чунки бу масалаларни ҳал қилишга, тадбиркорликни ривожлантиришга бу ерда яшаётган инсонларнинг билими ҳам, салоҳияти ҳам етади. Шунинг учун ҳам жуда йирик тадбиркорни сизларга етакчи қилиб, ҳоким сифатида олиб келдилар”, дейди Норбоева. 

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти ўлароқ фаолият бошлаган илк даврларданоқ одамларнинг эътиборини тортган бир нарса борки, у ҳам бўлса давлат раҳбари раҳбарлигидаги танқидий-таҳлилий видеоселектор йиғилишлари. Президент ҳеч бир соҳа йўқки, уни чуқур ўрганиб чиқмаса, таҳлил қилмаса. Энг муҳими жиҳати яна бир нарсада кўринади. Бу ҳам бўлса берилган топшириқларни шунчаки ташлаб қўймай, маълум муддат ўтгач ижросини назорат қилиш, ҳисоб сўраш. Хўш, нега Президент видеоселекторларни ўзи ўтказади? Ҳар бир соҳани ўзи таҳлил қилади? Қолганлар-чи? Танзила Норбоева йиғилишда бунга аниқлик киритиб ўтди. 

“Давлатимиз раҳбари охирги вақтларда тадбиркорлик масаласининг ўзида 3-4 марта йиғилиш ўтказдилар.  Нима учун? Биласиз, давлат раҳбарининг қиладиган ишлари жуда кўп. Халқаро миқёсида ҳал бўладиган қанчадан-қанча масалалар турибди. Ҳал қиляптилар. Лекин биз уларга утма-уст у ҳудуднинг муаммоси, бу ҳудуднинг муаммоси, қайсидир тармоқ орқада қоляпти ёки мактабгача таълим, ё мактаб таълимидаги муаммоларни айтаверсак... Битта давлат раҳбари зиммасига шу масалаларнинг ҳаммасини ташлаб қўйиш оғир эмасми? ”

Мана шу селектор мажлисларини ҳам ноиложликдан, бош йўл йўқлигидан ўзим ўтказяпман, деяптилар. Демак, бизга унчалик ишонч йўқ. Ҳукумат, вазир, шу масалага масъул бўлган бош вазир ўринбосарларига унчалик ишонмаяптиларки, ўзлари бош-қош бўлиб ўтказяптилар. 

Кўрасизлар, эшитасизлар: таҳлил шу қадар рақамли бўляптики, ҳар бир ҳудуднинг ичига кириб, нима қилиш мумкинлиги, қаерда қандай камчилик борлигини жуда чуқур таҳлил қилиб беряптилар ва биздан жавоб кутяптилар”. 


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made