Биз Зеленскийнинг ўзгаришини кутамиз – Песков

Олам

image

Россия Украинанинг амалдаги ёки кейинги Президентининг Москва билан музокаралар бўйича позицияси ўзгаришини кутади, музокаралар жараёни ва келишувга эришиш учун Киевнинг иштироки зарур. Бу ҳақда бугун, 4 октябрь куни журналистларга Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. 

“Йўқ, музокаралар олиб бориш учун сизга икки томон керак. Энди биз ё амалдаги Президент [Украина Владимир Зеленский] позицияси ўзгаришини ёки Украина халқи манфаатлари йўлида ўз позициясини ўзгартирадиган бўлажак Украина Президентини кутамиз”, дейди Песков расмий Киев иштирокисиз келишувларга эришиш мумкинми, деган саволга жавоб берар экан. 

Песковнинг сўзларига кўра, Россиянинг Украинага ҳарбий босқини бошланишидан олдин ҳам Москва Украинадаги вазиятни дипломатик йўл билан тартибга солиш тарафдори бўлган.  

“Ҳарбий амалиёт бошланишиданоқ Россия томони қўйилган шартларга эришиш тинч дипломатик музокаралар йўли билан таъминланиши тарафдори эди”, дейди у. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 4 октябрь куни Украина Президенти Владмир Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг Россия етакчиси Владимир Путин билан музокара олиб бориш мумкин эмаслиги ҳақидаги қарорини маъқуллади. Тегишли фармон Украина раҳбари девони сайтида эълон қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дмитрий Песков

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг