Биз Россия билан ёлғиз қолмадик – Беларусь ТИВ
Олам
−
15 феврал 2021 6473 1 дақиқа
Беларусь Ташқи ишлар вазири Владимир Макей Россиядан ташқари яна қайси давлат Минскни қўллаб-қувватлашини айтди.
Беларусда Президент сайловларидан сўнг бошланган норозилик намойишлари ва расмийларнинг давом этаётган ҳаракатларга бўлган муносабати туфайли Европа Иттифоқи ҳамда АҚШ Беларусь расмийлари ва корхоналарига қарши санкциялар киритган.
"Россия билан ёлғиз қолганимиз ва ташқи сиёсат соҳасида бошқа алоқаларимиз йўқлигига қўшилмайман. Биз Хитой, Покистон ва бошқалар билан ҳам нормал алоқаларни сақлаб келдик", деган вазир.
Шунингдек, у Европа Иттифоқи билан ҳам алоқалар тўхтамаганини таъкидлаган.
Мисол тариқасида, у пандемия ва "сиёсий нюансларга" қарамай Беларусь бир қатор Европа давлатлари билан савдо ҳажмини оширганини айтган.
Маълумот ўрнида, мамлакат Президенти Александр Лукашенко Россияни Беларуснинг асосий стратегик шериги деб атаган.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август