Биз дезинфекция тадбирларини унутиб қўяй дегандик – Нурмат Отабеков

Жамият 3941
image

Кеча, 4 май куни АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда Отабеков карантиндан сўнг ҳам дезинфекция тадбирлари давом эттирилиши тўғрисидаги саволга қуйидагича жавоб берди:

“Тўғрисини айтиш керак, биз дезинфекция, дезинсекция, дератизация каби тадбирларни унутиб қўяй дегандик. Ўзи дезинфекция борасида профилактик дезинфекция, ўчоқли дезинфекция, жорий дезинфекция ва якуний дезинфекция деган тушунчалар бор.

Ҳозир амалга оширилаётган дезинфекция тадбирлари жорий дезинфекция тадбирига киради. Карантин тадбирлари тугаши даврида якуний дезинфекция ишлари ҳам ўтказилиши керак ва шарт.

Бундан кейин эса нафақат дезинфекция ишларига, балки, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш масаласи эндиликда кўндаланг туради. Биз доимо покизаликни, саришталикни, саранжомликни, тозаликни хуш кўрган халқ вакилимиз. Бу каби тадбирларга риоя этиш бизнинг урф-одатларимиздан муносиб ўрин эгаллаган“

Эслатиб ўтамиз, жорий карантин 2020 йил 10 май кунида якунланиши кўзда турилган. Бу орада алоҳида ҳудудлар кесимида карантин чекловларини юмшатиб борилиши белгиланган.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 152
Рейтинг: 3
t
×