Биз айнан мана шундай ўйин кўрсатишни мақсад қилгандик – Анчелотти

Спорт

image

“Реал Мадрид” клуби мураббийи Карло Анчелотти “Манчестер Сити” мағлуб этилганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда у ўйиндан кейинги матбуот анжуманида сўз очди.

“Бугун жуда ажойиб ўйнадик. Ҳимояда, ҳужумда яхши ҳаракат қилдик, футболчилар белгиланган нуқталарда ўйнади. Биз айнан мана шундай ўйин кўрсатишни мақсад қилгандик. Бугун жамоа бир бутун бўлиб ҳаракат қилди, барчанинг мақсади бир бўлди. Қайсидир футболчини алоҳида ажратиб кўрсатишни истамайман. Бугун футболчилар мукаммал ҳаракат қилди”, деди Анчелотти.

Эслатиб ўтамиз, 20 февралга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи жавоб ўйинида “Реал Мадрид” ўз уйида “Манчестер Сити”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Дастлабки баҳс 3:2 ҳисобида мадридликлар фойдасига ҳал бўлди. Умумий ҳисоб 6:3 ҳисоб ва “қироллик клуби” кейинги босқичга йўл олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Европа Чемпионлар лигаси Реал Мадрид Карло Анчелотти плей-офф босқичи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг