Бивол Альварес билан яна жанг қилиш учун вазн ташламоқчи

Спорт

image

Россиялик боксчи Дмитрий Бивол мексикалик Саул Альваресга қарши реванш жанги учун вазнини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Агар мутлақ жаҳон чемпиони мақоми хавф остида бўлса, Дмитрий иккинчи ўрта вазнда (76,2 кг гача) “Канело” билан реванш жангини ўтказиши мумкин”, дейди Бивол жамоаси аъзоларидан бири.

Бивол ўтган йилнинг баҳорида ҳакамлар қарорига мувофиқ Альваресни мағлуб этганди. Ярим оғир вазнда (79,38 кг гача) Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA) маълумотларига кўра жаҳон чемпиони унвонига эга бўлган 32 ёшли россиялик 21 жангда ғалаба (11 та нокаут) қозониб, ҳали бирорта ҳам мағлубият қайд этмаган.

32 ёшли Альварес эса Халқаро бокс федерацияси (IBF), Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC), Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) ва Бутунжаҳон бокс ассоциациясининг (WBA) супер ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик унвонларига эга. Унинг ҳисобида 58 ғалаба (39 та нокаут), 2 мағлубият ва 2 дуранг мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Boks Bivol

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made