Битта доза ҳам етарли – АҚШда синовдан ўтаётган вакцина натижалари эълон қилинди

Олам 12032
image

Американинг "Moderna" компанияси томонидан сичқонларда ўтказилган коронавирус вакцинаси синовининг дастлабки натижалари эълон қилинди. Унга кўра, препарат касалликнинг янада оғир босқичини ривожланиш хавфини оширмайди ва унинг битта дозаси ҳам коронавирусдан ҳимоя қилиши мумкин. Бу ҳақда "биоРхив" порталида маълум қилинди.

Препарат касалликнинг янада оғир босқичига олиб келиши мумкинлиги сабабли, компания мутахассислари вакцинани кўплаб одамларда синовдан ўтказишда тўсиққа дуч келишмоқда. Мисол сифатида олимлар SARS вирусига қарши вакцинани синаб кўришди, бу эса ҳозирги коронавируснинг яқин қариндоши ва SARS касаллигини келтириб чиқаради. Кейин унга қарши дорилар касалликнинг янада жиддий босқичига олиб келиши мумкинлиги аниқланди.

Янги тадқиқот доирасида олимлар препаратни сичқонларга бир ёки икки марта, шу жумладан, иммунитетни ҳимоя қилувчи реакцияни келтириб чиқара оладиган дозаларда киритдилар. Кейин ҳайвонлар касалликка чалинишди. Натижада, синовлар субпротектив дозаларнинг касалликнинг янада жиддий босқичига олиб келмаслигини ва ҳатто битта доза ҳам вирусдан ҳимоя қилиши мумкинлигини кўрсатди. Лекин, бу одамларда олиб борилган изланишларда бир хил натижалар олинишини англатмайди.

Компания июль ойида якуний синов босқичини ўтказишни режалаштирмоқда. Ушбу тадқиқот 30 минг кишини қамраб олади.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 546
Рейтинг: 2.9
t
×