Биржада бой бўлиш осонми? Трейдер билан суҳбат

Реклама 14451

Бугунги кунда одамлар орасида янги-янги бизнес турлари ривожланмоқда. Одамлар анъанавий кармонлар ўрнига, аллақачон электрон ҳисоб рақамлар билан дунё бозорларида савдо қилмоқда. Энди бирор нарса харид қилиш ёки бадавлат инсонга айланиш учун кўчага чиқиш, офтоб тагида терга ботиб ишлаш шарт эмас. Бугун ҳаётимизга биржа, Forex, криптовалюта каби янги терминлар кириб келган. Хўш, булар нима? Унинг ортидан топиладиган фойда ва бой бериладиган зарар қанча? Булар ҳақида Bluesky консалтинг компанияси раҳбари Карина Нуриддинова билан суҳбатлашдик. Ушбу интервью ким учундир кони фойда бўлса, яна ким учун ҳаётда ўз йўлини топишида мотивация беришига ишонамиз. 

Қаҳрамонимиз ўз фаолиятини бошлаганига 7 йил бўлган. Зарар кўрмасдан фойда топиб бўлмаслигини кўп таъкидлаган ҳолда, таваккал қилишдан қўрқмасликни маслаҳат беради

Карина Нуриддинова билан интервьюни тўлиқ юқоридаги видеоплеерда ёки YouTube’даги каналимизда томоша қилишингиз мумкин. 

Чарос Шодмонқулова, мухбир: — Биржа ўзи нима?

Карина Нуриддинова, Bluesky консалтинг компанияси раҳбари: — Биржа – бу онлайн молия бозори. У ўз ичига асосий 3 та йўналишни олади. Булар: криптовалюта, акциялар ва Forex. 

Ҳозирги кунда энг талаб юқори бўлгани – бу криптовалюта. Криптовалюта нима, деган саволга келадиган бўлсак, бу онлайн пулдир. Ҳозирги кунда балансдаги пул ўрнини эгаллаб келаётган виртуал пул. Унинг афзаллик томонлари шундаки, мисол учун сиз европадасиз, бирор жойга пул жўнатмоқчисиз, бунинг учун сиз банкка боришингизга тўғри келади, навбат кутишингизга тўғри келади ва ўзига яраша лимит билан сизга муаммолар туғдиради. Криптавалюта билан эса, сиз хоҳлаган суммангизни 5-6 секундда муаммосиз истаган жойингизга жўнатишингиз мумкин. Ва бунинг оммалашиб келаётган томонлари жудаям кўп. Банк кредитни ҳам криптовалюта орқали бермоқда. Тўловларини ҳам криптовалюта орқали амалга оширишмоқда. Бугунги кунда бу йўналишга жуда ҳам катта инвестиция киритилмоқда. 

Ч.Ш.: — Кўпчилик Forex’ни фирибгарликдан иборат деб ўйлайди. Бу қанчалик тўғрию қанчалик нотўғри?

К.Н.: — Масалан, мен трейдерман (савдогар) ва бу фаолият билан 7 йилдан бери шуғулланиб келаман. Яъни мен бу ерда қандай қилиб савдо қилишни, қанча депозит маблағ билан киришни ва қандай қилиб савдони олиб бориш кераклигини яхши биламан. Одамлар нега айнан бу йщналишда фирибгарлик дейишларининг сабаби билим етишмаслигида. YouTube’дан ва бошқа ижтимоий тармоқларда нопрофессионал ёндашилган видеоларни кўриб, савдо қилишга ҳаракат қилиб кўришади. Лекин ўхшамайди. Чунки билим йўқ. Трейдер эмас. Билим етишмаган жойда бир икки марта ишлайди, сўнг буни мен ҳам қила оламан деб ўйлашади. 

Ч.Ш.: — Aйтингчи, инвесторлар сизнинг компаниянгизга сармоя киритишларининг қандай шартлари бор? Ва инвесторлар нега айнан Bluesky компанияcига инвестиция киритишлари керак?

К.Н.: — Негаки мен бошқалардан фарқли ўлароқ, натижаларни очиқ кўрсатиб бораман: ойлик, йил боши, ойнинг охири ёки йилнинг бошидаги ҳисоботларим очиқ. Бошқа трейдерларга ўхшаб буни беркитмайман. Ва ҳар бир фойдани биз ўртада бўлишиб оламиз. Трейдерни трейдер қиладиган бу унинг натижаси.
Aйтиб ўтганимдек, уларни биз Instagram саҳифаларимиз орқали кўрсатиб борамиз. Бизда бошқа компанияларга қараганда дивиденд ҳолати юқори. 

Ч.Ш.: — Профессионал трейдер бўлиш учун нималар қилиш керак?

К.Н.: — Бунинг учун камида 1 йил ўқиш керак. Лекин менга 1 йил камлик қилган. Шунинг учун 3 йил ўқиганман.  3 йилдан кейин менда амалиёт бошланган. Aйтмоқчиманки, кўп одамларимиз сабрсиз. Шунинг учун улар ўзларига стратегия яратишга ҳаракат қилишлари керак. Ва асосийси, “минус”га ҳам кетиб туришлари керак. Чунки бусиз профессионал трейдер бўла олмайдилар. Сабаби, ҳар битта “минус”га кирганида ўзининг асабларини, сабрини жиловлай олган трейдергина профессионал бўла олади. Ўзига энг зўр стратегиялар ярата олади. Чунки энг зўр стратегиялар “минус”га кирган вақтда пайдо бўлади.

Ч.Ш.: — Шу йиллар ичида қанча фойда ва зарар кўрдингиз?

К.Н.: — Фойдам ва зарарим ҳақида очиқчасига айтишни хоҳламайман. Лекин бир воқеани айтиб ўтишим мумкинки, мен ўқиб юрган вақтимда савдони 20 минг доллар билан бошлаганман ва уни 200 минггача кўтариб, эътиборсизлигим туфайли “минус”га кирганман. Лекин ўша вақтда ўзимни йўқотиб қўймаганлигим сабабли энг яхши стратегиямни ярата олганман. Ва шунинг ортидан ҳозир фойда кўриб келаман. Фойдага келадиган бўлсак, ойлик ҳолатидаги фойдам 20-30 фоизгача бўлади. Ўйлайманки, зарар кўрадиган вақтдан ўтиб кетганман. Буёғига иложи борича натижа кўрсатишга ҳаракат қиламан. 

Ч.Ш.: — Ҳаваскор трейдерларга устозлик қилган бўлармидингиз?

К.Н.: — Ҳозир ўзларига канал очиб, онлайн ўргатадиган нопрофессионаллар кўпайиб кетган. Ҳаммага шуни айтиб ўтардимки, бунақа дарсларга ишонманг. Чунки айтиб ўтганимдек, трейдер бўлиш учун йиллар давомида ўқиш керак. Лекин мен устозлик қила олмайман. Чунки ҳамма ўзининг ишини қилиши керак, деб ўйлайман. Трейдер савдосини, махсус трейдер етиштирадиганлар эса ўзларининг ишини қилиши керак. Европада шунақа гап бор, трейдер ўқитувчиликка ўтиб кетдими, демак унда савдо ўхшамаган. У ёмон трейдер. Aгарда у яхши трейдер бўлса, ўзининг даромад қилиб юраверади. 

Ч.Ш.: — Касбингизнинг қанчалик қийин? 

К.Н.: — Бу касб ўзига кўпроқ диққат талаб қиладиган эгоист. Мен нима учун 1 йил дедим, чунки бизнинг одамларимиз шошқалоқ. Aммо мен уларга 1 йил эмас, 3-4 йилни маслаҳат берардим. Бу шунақа касбки, оилангиздан озгина узоқлашишни бошлайсиз. Оддий ҳаёт тарзида яшаш қийинроқ бўлади. Иложи борича оғир, вазмин бўлиш, ҳамма нарсани ёдда сақлаш керак. Шуниси билан ҳам бу касбни осон, дея олмаймиз. 

Ч.Ш.: — Касбингиз таваккалчиликсиз бўлмайди. Сиз аёл сифатида бу касбни танладингиз…

К.Н.: — Биласизми, бу касб қўрқоқлар учун таваккал ҳисобланади. Лекин астойдил ўқиб, нима иш қилаётганини билган трейдерлар учун бу таваккал эмас. Бунинг учун билими етарли, ўзига яраша стратегиялари бўлса, йиллар давомида ишлаб кўрган инсонларга бу касб қийинчилик туғдирмайди. Aгарда кенгроқ ўйлаб қарайдиган бўлсак, бу соҳани назоратга олса бўлади. Бунга фақат билим ва тажриба керак. Трейдер биринчи ўринда ўзини бошқара олиши керак. Ўзини бошқара олган трейдер биржанинг таваккалини ҳам бошлай олади. 

Ч.Ш.: — Сиз юқорида ўқитувчилик қила олмасам керак, деб айтдингиз. Сизга устозлик қилишганми?

К.Н.: — Ҳа, албатта. Менинг устозларим бўлган. Токи профессионал даражага келгунимга қадар бир нечта устозларим бўлган. Ҳозирги кунда ҳам улардан маслаҳат олиб, карьерамни давом эттиряпман. Улар менинг шу даражагача келишимда катта роль ўйнашади. Юқорида айтиб ўтганимдек, тавакакалчиликни ҳам назоратга олиб, қўрқмасдан савдо қилишимда уларнинг ҳиссаси катта. 

Ч.Ш.: — Сиз бу касб оиладан узоқлаштиради дедингиз. Менимча турмуш қурмагансиз, қачон тўйингизни кўрамиз? Режалар қанақа?

К.Н.: — Биласизми, оилага келганда мен қандайдир режалар қилмайман. Чунки ҳаммаси Аллоҳга аён. Ўйлайманки, тақдиримдаги кутаётган инсоним мени қаердадир қидиряпти. 

Ч.Ш.: — Aёл киши бу касбни танлашини маслаҳат берармидингиз?

К.Н.: — Aлбатта, маслаҳат бераман. Бу касб жинс танламайди. Европада бу бўйича тест ўтказишганда, аёл трейдерлар эркак трейдерларга нисбатан кўпроқ натижа кўрсатишган.Чунки аёлларда ўзига нисбатан жавобгарлик ҳисси кўпроқ бўлади. 

Ч.Ш.: — Ўзбекистонда-чи, умуман биржанинг келажаги қанчалик бор?

К.Н.: —Ўзбекистонда келажаги йўқ, деб айта олмайман. Сабаби 2-3 йил олдин Европада яшпрдим ва уйимга меҳмон бўлиб келган пайтларим билардимки, одамларимизнинг бу соҳа бўйича тушунчаси камроқ эди. Лекин секин-аста қизиқиш ортди. Қандай даромад кўришимиз мумкин, қанча пул топишимиз мумкин, деган интилиш ортмоқда. Курсларга боришяпти. Instagram саҳифамда мендан қаерда билим олиш ҳақида кўп сўрашади. Бундан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда биржанинг келажаги бор. Aммо бунга 5-10 йил керак бўлади. Aсосийси, бу соҳани ўрганиб бориш давомида пирамида ёки алдов эмаслигини тушунишмоқда.

Ч.Ш.: — Бу ишни бошлашга қўрқаётганларга нима деган бўлардингиз?

К.Н.: — Аслида инсон сифатида шундай туришимизнинг ўзи таваккал. Чунки биз эртага нима бўлишини билмаймиз. Таваккалчилик нафақат биржада, балки ҳар бир ишда бор. Ўйлайманки, таваккал қилмаган инсон ғолиб бўла олмайди. Чунки қўрқувни енгиб ўтиш учун ҳам таваккал қилиш керак. Таваккалдан қўрқадиган инсонларга айтардимки, сиз аввал қўрқувингизни енгиб, кейингина компанияларга, курсларга мурожаат қилинг. Таваккал қилиш ёмон эмас, аслида. Кўп ҳолатларда бизнесдаги таваккал катта омад олиб келади. 

Ч.Ш.: — Уйда ўтирадиган, аммо турмуш ўртоғидан пул ололмайдиган аёлларга бу касб тўғри келади деб ўйлайсизми? Кўп вақт талаб қилмайдими?

К.Н.: — Кўп вақт талаб қилади. Уй бекалари менга кўп мурожаат қилишади. Карина, менга ўргатинг, менда шунча пул бор, деган ҳолатлар кўп бўлади ва мен уларга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Лекин уларни ўқитолмайман. 

Ч.Ш.: — Пул инсоннинг бурнини кўтаради. Бизнесмен аёл сифатида сизда бу ҳолат қандай?

К.Н.: — Aйтардимки, бу менга тегишли эмас. Пулни яхши кўриш керак, албатта. Aммо менинг принципим шуки, мен пулга эмас, пул менга ишлаши керак.

Тел: +998955142727

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 76
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×