Биржа: бензин ва газ нархи пасайди

Жамият

image

Бир ҳафталик биржа савдо натижаларида биржа бозорининг турли товар сегментларининг нархларида ўзгаришлар бўлди.

Жорий йилнинг 18-24 ноябрь кунлари "ЎзРТХБ" АЖда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархларни пасайиши кузатилди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида 3339,3 тонна АИ-91 русумли бензин биржа савдоларига қўйилди ва шундан 2793,5 тоннаси сотилди. Сўнгги савдо ҳафтасида АИ-91 русумли бензини бўйича шаклланган биржа котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан бироз пасайди ва бир тоннаси учун 6223,7 минг сўмни ташкил этди.

Олтиннинг нархи кичик ўсишни кўрсатмоқда, сўнгги савдо ҳафтасида шаклланган биржа котировкаси 0,1 фоизга кўпайиб, 1 гр олтин учун 446,4 минг сўмни ташкил этди. Ҳафталик савдо натижаларига кўра ЎзРТХБ да 983 млн сўмлик 2200 гр Au-1 маркали олтин сотилган. Сотувчи сифатида “Олмалиқ КМК” АЖ савдода қатнашди.

Ўтган ҳафтада суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчилари биржа савдолари орқали 12,5 млрд сўмлик 4548,0 тонна суюлтирилган газ сотишди. Газнинг биржада шаклланган нархи олдинги ҳафтага нисбатан 5,1 фоизга пасайиб, бир тонна учун 2753,2 минг сўмни ташкил этди.

Биржада пахта толаси нархлари пасайиши кузатилди. Ўтган ҳафта 1 нав 4 тип (олий класс)даги пахта толаси бўйича нархлар 1,1 фоизга пасайиб, бир тонна учун 14,8 млн сўмни ташкил этди. Пахта толасини бошқа навларининг нархлари ўртача 7,3 млн сўмдан 13,0 млн сўмгача бўлди.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

бензин Биржа

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг