Бировнинг Captiva'сига атай зарар етказган ИИБ ходимига нисбатан иш очилди
Жамият
−
20 Июнь 2019
6755Кеча, 19 июнь куни бир қанча ижтимоий тармоқларда ички ишлар ходими кўп қаватли уй олдидаги йўлакка ташлаб кетилган Captiva русумли автомобилнинг орқа чап эшиги ва чап қанотини темир буюм билан тирнагани акс этган видео эълон қилинди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳолат 17 июнь куни тахминан соат 8.10 да содир бўлган. Яшнобод тумани ИИО ФМБ ходими Д.С. ўзига тегишли Matiz русумли автомобилда хизматга кетмоқчи бўлган вақтда йўлда турган Captiva русумли автомобиль сабабли йўлга чиқа олмаган. Ходимнинг изоҳига кўра, Captiva автомобили ҳайдовчиси Э.Б. илгари ҳам машинасини атрофдагиларнинг йўлини тўсган ҳолда қолдириб, танбеҳларга эътибор бермас экан.
Таъкидланишича, ИИО ходимига нисбатан хизмат текшируви олиб борилмоқда, зарарни қоплаш бўйича чоралар кўрилади. Тошкент шаҳар ИИББ ўз ходимининг хунук қилғилиги учун узр сўраган.
Шунингдек, ИИББ ҳайдовчилардан ўзгаларни ҳурмат қилишни ва автомобилларини ташқарида, айниқса кўп қаватли уйлар яқини ёки маҳаллалар кўчаларида ўзгаларга халал бермайдиган ҳолда қолдиришларини сўраб қолади.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023