Биринчи жанг бўлгани учун ҳаяжонландим – Мўйдинхўжаев
Спорт
−
26 Октябрь 2021
3231Сербиянинг Белград шаҳрида давом этаётган Жаҳон чемпионатида 67 кг вазн тоифасида иштирок этган боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев биринчи даврадаги ғалабасидан сўнг жанг ҳақида фикр билдирди.
“Шукрки, илк жангимни ғалаба билан тугатиб олдим. Ўзбекистонлик боксчиларнинг иштирокини биринчи бошлаб берганим учун бироз ҳаяжон бўлди ва бу масъулият эканлигини ҳис қилиб тургандим. Кейинги баҳсларда ушбу ҳаяжон бироз босилади ва ўз имкониятларимни бундан ҳам яхшироқ намоён этишга ҳаракат қиламан. Менга ёрдам берган ва кўрсатма бериб турган мураббийларимга раҳмат. Қўллаб-қувватлаб турганлардан ҳам миннатдорман. Ўзимга билдирилган ишончни максимал тарзда оқлашга ҳаракат қиламан”, дейди Мўйдинхўжаев.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 октябрь куни Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олди.
Маълумот учун, чемпионатнинг илк кунида Ўзбекистон миллий жамоаси вакилларидан биринчи бўлиб -67 кг вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев рингга кўтарилди. Ирландиялик Брендан Маккивига қарши жанг қилган Асадхўжа жангда 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, иккинчи босқичга йўл олди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь