Назарбоев номи яна бир ташкилотдан ўчирилмоқда

Олам

image

Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев номидаги Миллий мудофаа университети Қозоғистон Республикаси Миллий мудофаа университети деб қайта номланади. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати республика раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаевнинг ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган қарори лойиҳасига таяниб хабар берди. 

“Мудофаа вазирлиги “Қозоғистон Республикаси Президентининг 2001 йил 5 июлдаги 648-сонли “Олий таълим муассасаларига алоҳида мақом бериш тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳасини тайёрлади.  Ўзгартириш Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти – Элбоши номидаги Миллий мудофаа университети Қозоғистон Республикаси Миллий мудофаа университетига ўзгартирилиши билан боғлиқ”, дейилади хабарда. 

Октябрь ойида Қозоғистон ҳукумати Остонада фаолият юритган Республика биринчи президенти кутубхонаси негизида Президент марказини ташкил этди. 

Аввалроқ Нурсултон Назарбоев Қозоғистон фахрий сенатори мақомидан маҳрум қилинган, Қозоғистон Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги низомдан биринчи президентни ҳимоя қилиш ҳақидаги алоҳида банд чиқариб ташланган эди. Шундан сўнг республика парламенти қуйи палатаси гап барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янгиланган конституцияга мувофиқлаштириш ҳақида кетаётганини, собиқ президентга эса “Қозоғистон Республикаси Президенти тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган хавфсизлик ва бошқа имтиёзлар берилишини тушунтирди.

2022 йил 5 июнь куни Қозоғистонда конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум бўлиб ўтди. Ўзгартиришлардан бири мамлакатнинг биринчи президенти Назарбоевнинг мақоми ва ваколатлари ҳақидаги модданинг чиқариб ташланиши бўлди. Бундан ташқари, Назарбоевнинг миллат етакчиси мақомининг ўзгармаслиги ҳақидаги норма чиқариб ташланди. 10 январь куни Қозоғистон Конституциявий суди “Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти – Элбоши тўғрисида”ги қонун кучини йўқотди, деб қарор қабул қилди. Биринчи президент тўғрисидаги қонун бекор қилинганидан кейин Назарбоевнинг ваколатлари конституция ва Қозоғистон президенти тўғрисидаги қонун билан тартибга солинади, унда мамлакатнинг собиқ раҳбарларига тегишли алоҳида боблар мавжуд. 

83 ёшли Назарбоев Қозоғистонда 30 йил президентлик қилган. 2019 йилда у истеъфога чиқишини эълон қилиб, республикадаги ўзгаришларни давом эттирадиган янги авлод раҳбарларининг ҳокимиятга келиши зарурлигини билдирганди ва лавозимини вориси Тўқаевга топширган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг