Биринчи Президентнинг қизи коронавирусга қарши эмланди

Олам 24296
image
-

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи Алия Назарбоева хорижда сафарда бўлган вақтида коронавирусга қарши эмланганини маълум қилди. 

“Эмлаш тўғрисида турли хил фикрлар мавжуд. Бу борада ҳар ким ўзи қарор қабул қилишга мажбурдир. Биз таътилда эдик ва мен Хитой вакцинасини қабул қилдим. Ўзимни яхши ҳис қиляпман”, деб ёзади у Instagram’даги саҳифасида. 

Бугунгача Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар 246 854 нафарни ташкил этмоқда. 3 060 киши ушбу хасталикдан вафот этган. Коронавирусга чалинганлар орасида мамлакатнинг Биринчи Президенти – Элбоши Назарбоев ҳам бор. Унинг коронавирусга чалингани ва даволаниш жараёни ҳақида расмий хабарлар омма эътиборига тақдим этиб борилганди, бироқ Назарбоев ва оиласи эмлангани ҳақида расмий ахборотлар мавжуд эмас. 

Бундан аввал, Назарбоевнинг тўнғич қизи, собиқ Сенат раиси Дариға Назарбоева Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмланмоқчилигини айтганди. Айни вақтда “Спутник V” мамлакатдаги ягона вакцина бўлиб қолмоқда. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 420
Рейтинг: 3
t
×