Биринчи хоним Зироат Мирзиёева раҳбарлигида янги лойиҳа тақдим этилди

Жамият 13746
image

“Zamin Eco-Education” номли янги кенг кўламли лойиҳа тақдим этилди. Дастурнинг очилишига бағишланган тантанали тадбир 5-май куни Нукусда бўлиб ўтди. Бу ҳақда Зироат Мирзиёева бошчилигади “Zamin” фондининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар берилди.

Маълум қилинишича, “Zamin” фонди эко-таълимни замонавий турмуш тарзининг муҳим асоси деб билади. Лойиҳанинг мақсади атроф-муҳит борасида масъулиятли авлодни тарбиялаш ҳисобланади.

“Эко-таълим атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича қарорларни қабул қилишда жамоатчилик фикрини ҳисобга олишга, жамоат ташкилотларини жалб қилишга ундайди. Эко-таълим барқарор ривожланишдаги муҳим омил ва самарали экологик сиёсатнинг асосидир”, дейилади хабарда.

Дастур Экологик таълим фонди (Дания Қироллиги), UNEP ва “Ted-Ed” билан ҳамкорликда амалга оширилиб, бир нечта мустақил таркибий қисмларни ўз ичига олади: “Eco-Schools”, "Green Key", "Earth School" халқаро лойиҳалари.

Қайд этилишича, UNICEF ва FAO билан ҳамкорликда санитария ва гигиена, тўғри овқатланиш бўйича бир нечта маърифий тадбирларни ўтказилади. Болалар учун эко-оромгоҳ, эко-фестиваллар, давра суҳбатлари ва анжуманлар ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Zamin” фонди раҳбари Зироат Мирзиёева бошчилигида “Zamin Education” таълим платформаси ва синфлари очилганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 280
Рейтинг: 3
Теглар
t
×