Биринчи хоним Саида Мирзиёева ва Диёра Усмонова ҳамроҳлигида Бухородаги шифохонага борди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними – “Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева икки кундирки Бухоро вилоятида тиббиёт муассасаларидаги ҳолат билан танишяпти. Унга тўнғич қизи Саида Мирзиёева ва таниқли хоним Диёра Усмонова ҳамроҳлик қиляпти.

Бухоро вилоятига ташрифи давомида “Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказининг болалар онкогематологияси бўлимида бўлиб, у ерда беморлар билан суҳбатлашди. Фонд болаларнинг гематологик ва онкологик хизматларини бирлаштириш ташаббусини қўллаб-қувватлаши таъкидланди.

Шунингдек, “Темир дафтар” таркибига киритилган юрак-қон томир касалликлари ташхиси бор 18 ёшгача бўлган болалар учун жарроҳлик амалиётларини амалга ошириш хайрия лойиҳаси бошланганлиги ҳақида эълон қилинди. Бугунги кунга келиб, “Темир дафтар” рўйхатидаги ушбу ташхис қўйилган болаларнинг умумий сони қарийб 300 кишини ташкил этади.

Зироат Мирзиёева биринчи жарроҳлик амалиётидан ўтадиган болалар ва уларнинг ота-оналари билан учрашган.

“Болажонлар соғайиб кетсин деб, сиз – дуодасиз, шифокорлар – ҳаракатда. Биз ҳам шу хайрли ишга ҳиссамизни қўшиш, сизни қўллаб-қувватлаш учун келдик. Бизнинг ҳаракатларимиз ўз самарасини беради деб умид қиламиз”, деган “Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси.


Мақола муаллифи

Теглар

Замин фонди

Баҳолаганлар

1054

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг