“Биринчи қўнғироқ” чалинди. Бу йил қанча бола 1-синфда ўқишни бошлади?

Жамият 4938
image

Бугун, 5 сентябрь куни Халқ таълими вазирлиги тизимидаги 10 085 та мактабда 2022-2023 ўқув йили дарслари бошланди. Янги ўқув йилида 702 000 нафар бола умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилинди. 

Уларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди. 

Мактабларда таҳсил олаётган 6 469 737 нафар ўқувчи иштирокида ташкил этилаётган “Биринчи қўнғироқ” тадбирларида маҳаллий ҳокимликлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Шунингдек, айни вақтда республикадаги барча умумтаълим мактабларида 2022-2023 ўқув йилининг биринчи дарс соати — “Мустақил дарслари” бошланди. Ушбу дарсларда истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, ёшларимиз томонидан қўлга киритилган катта ғалабалар ҳамда миллий тарихнинг ёрқин лавҳалари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 119
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×