Илк бор инглиз тилида бўлмаган фильм ғолиб – “Оскар”нинг барча совриндорлари

Маданият-санъат

image

Бугун, 10 февраль куни Лос-Анжелесдаги Dolby Theatre’да 92-бор “Оскар” мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Маросим ўз тарихида уч бор ва икки бор кетма-кет бошловчисиз ўтди. Унинг ўрнига турли актёрлар, шоу-бизнес юлдузлари мукофотларни ўз эгаларига топширди. Дастлабки маълумотларга кўра, саҳна безагига минглаб Swarovski кристаллари ишлатилди ва унга 44 миллион доллар сарфланди.

Оскар-2020 нинг барча номзод ва ғолиблари:

Энг яхши фильм  - Паразиты / Parasite 

Энг яхши актриса - Рене Зеллвегер. (Жуди / Judy фильми)

Энг яхши актёр - Хоакин Феникс, (Жокер / Joker фильми)

Иккинчи пландаги энг яхши актриса - Лора Дерн. (Ниоҳ тарихи / Marriage Story)

Иккинчи пландаги энг яхши актёр - Бред Питт. (Голливудда бир кун / Once Upon A Time in Hollywood)

Энг яхши режиссёр - Пон Жун Хо. (Паразитлар / Parasite фильми)

Энг яхши саундтрек - (I'm gonna) Love Me Again. Элтон Жон мусиқаси, Берни Топин сўзи. (Рокетмен / Rocketman фильми учун)

Фильм учун энг яхши мусиқа - Хильдур Гуднадоуттир (Жокер / Joker)

Хорижий тилдаги энг яхши фильм - Паразитлар / Parasite

Энг яхши грим ва турмак - Машмаша / Bombshell

Энг яхши визуал эффектлар - 1917 / 1917

Энг яхши монтаж – Форд Ферраррига қаршиi / Ford vs Ferrari

Энг яхши операторлик иши - 1917 / 1917

Энг Яхши тўлиқ метражли ҳужжатли фильм - Америка фабрикаси / American Factory

Энг яхши сценарий - Паразитлар / Parasite

Энг яхши анимацион фильм – Ўйинчоқлар тарихи 4 / Toy Story 4

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, "Энг яхши фильм" ва бошқа қатор номинациялар ғолиби бўлган "Паразитлар" фильми Жанубий Корея киноижодкорлари томонидан суратга олинган бўлиб, у инглиз тилида эмас, балки корейс тилидадир. Бу "Оскар" тарихида илк хорижий тилдаги фильм ғолиб бўлганини англатади. Фильм режиссёри - По Чжун Хо. Бюджети - 11,5 миллион доллар. Умумий фойда - 131 372 654 долларни ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Оскар

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг