Бир йилда 8,5 миллиондан ортиқ одам камбағалликдан чиқди – Президент
Жамият
−
11:48 436 1 дақиқа
Жорий йилда 5 миллион аҳоли даромадли бўлиб, ишсизлик даражаси 5,5 фоиздан 4,9 фоизга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаётган мурожаатномасида маълум қилди.
Президентнинг айтишича, қарийб 1,5 миллион эҳтиёжманд аҳоли камбағалликдан чиққан, илк бор 1 минг 435 та маҳалла “камбағалликдан холи” ҳудудга айланган.
Камбағал оилаларга мансуб 168 минг нафар бола давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинган. Бу йилдан бошлаб 208 та боғчада биринчи марта инклюзив таълим тизими жорий этилган.
Мамлакатда камбағаллик даражаси йил бошидаги 8,9 фоиздан 5,8 фоизга тушган.
“Бу ишларни бошлаганимизда аҳолининг учдан бир қисми камбағаллик чегарасида яшарди. Кредит, субсидия, компенсация каби 100 дан зиёд хизматлар орқали ижтимоий ҳимоянинг мутлақо янги тизимини йўлга қўйганимиз ва буларни маҳалладаги «еттилик»нинг ўзига берганимиз натижасида 8,5 миллиондан зиёд одам камбағалликдан чиқди, ишсизлик 2 карра қисқарди. Натижада уч йил олдин камбағалликни 2026 йил якуни билан 2 карра қисқартириш бўйича олган маррамизни шу йилнинг ўзида уддаладик”, деди Шавкат Мирзиёев.
Live
Барчаси