Бир суткада минг ўлим. Россияда коронавирус бўйича антирекорд қайд этилди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Кеча, 15 октябрь куни Россияда коронавирусдан 1002 киши вафот этди. Бу пандемия бошланганидан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.

Энг салбий кўрсаткич мамлакат пойтахти Москвага тўғри келган: бир кунда 72 та ўлим, Санкт-Петербургда - 67, Краснодар ўлкасида - 41, Свердловск вилоятида - 38, Бошқирдистонда - 36, Ростов вилоятида - 33, Ставропол ўлкасида - 32.

Инфекцияга қарши кураш бўйича тезкор штаб маълумотларига кўра, Россияда коронавирусдан вафот этиш ҳолатлари жами 222 315 тага етган.

Жаҳоннинг бошқа мамлакатларига назар соладиган бўлсак, коронавирусдан вафот этиш бўйича АҚШ ҳали ҳам етакчи эканини кўримиз мумкин: жами 743 880 та ўлим. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (452 минг), Бразилия (602 минг) ва Россия бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия коронавирус пандемия антирекорд

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг