Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
25 Август 2020
6897Мактаблар очилгач, бир синфда 3 ўқувчида коронавирус аниқланса, бутун синф карантинга олинади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари Баҳром Алматов матбуот анжумани вақтида маълум қилди.
“Агар битта синфда бир вақтнинг ўзида уч нафар ўқувчида вирус аниқланса, фақат ўша синф карантинга олинади. Мазкур синф онлайн ўқишга ўтказиш бўйича тавсия бердик”, дея Алматовнинг сўзларини келтирмоқда QALAMPIR.UZ мухбири.
Баҳром Алматов мактабларда оммавий тадбирлар ўтказилмаслигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.
Аввалроқ, Ўзбекистонда умумий ўрта таълим мактаблари 14 сентябрдан очилиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси