Бир неча вилоятга янги судьялар тайинланди
Жамият
−
10 Октябрь 2023
10142Бугун, 10 октябрь куни бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида бир неча вилоятларга турли йўналишларда судьялар тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши хабар берди.
Маълум қилинишича, йиғилишда Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг бир гуруҳ битирувчиларини ушбу лавозимда бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлашга оид масала кўриб чиқилган. Эътиборлиси, жараёнга номзодларнинг ота-оналарига ҳам таклиф этилган.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
• Ғаниев Азиз Кучимуратович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;
• Раҳимов Фаррух Бахрамович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
• Қурбонов Баҳодир Ҳусанович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;
• Сувонова Шаҳноза Эшпулатовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига;
• Тошматова Мамлакатхон Абдулхаевна – судяьлик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоят суди раиси Талъатжон Бахтиёрович Мелибоев, Бухоро вилоят суди раиси Луқмон Мухторович Қодиров, Жиззах вилоят суди раиси Ўткиржон Буранович Жумаев, Хоразм вилоят суди раиси Баҳодир Ҳусайнович Полвонов ўз лавозимларидан озод этилган эди.
LiveБарчаси