Бир марталик пластик идишлардан босқичма-босқич воз кечиш лозим

Жамият

image

Ўзбекистон Экологик партияси томонидан мамлакатда полиэтилен, полиамид таркибли қадоқлаш маҳсулотлари, бир марталик ишлатиладиган пластик идишлардан фойдаланишдан босқичма-босқич воз кечиш ташаббуси илгари сурилаётгани ҳеч бир ўзбекистонликни бефарқ қолдирмаса керак. 
 
Мамлакатда йилига ўртача 6,8 млн тонна маиший чиқинди ҳосил бўлади. Чиқиндиларнинг катта қисмини кимёвий таркибли қадоқлаш маҳсулотлари ҳамда бир марта ишлатиладиган пластик идишлар ташкил этади. Уларнинг сақланиш муддати жуда узоқ. Масалан, чиқиндилар таркибидаги шиша идиш миллион йил, пластик ичимликлар идишлари 450 йил мобайнида сақланиб қолади. Улар инсон соғлиғи ва ҳаётига хавф солади.

Бу борада, Экологик партиянинг мамлакатда полиэтилен, полиамид таркибли қадоқлаш маҳсулотлари ва бир марта ишлатиладиган пластик идишлардан фойдаланишдан босқичма-босқич воз кечиш ташаббуси ҳар томонлама ўринли ва долзарб ҳисобланади. Унинг ҳаётга татбиқ этилиши, шубҳасиз, атроф-муҳитга салбий таъсирларни ҳамда инсон саломатлиги учун хавф-хатарларни камайтиради.

Ўзбекистон экологик партияси ва номзодларимизга овоз беринг!


Мақола муаллифи

Теглар

пластик идишлар Ўзбекистон Экологик партияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made