Бир кечада 249 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
04 Август 2020
9128Бугун, 4 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 249 нафарга ошиб, 26 550 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 126 нафари Тошкент вилояти, 79 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Хоразм вилоятида, яна 14 нафари Навоий вилоятида, 11 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 17 262 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 9 127 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 927 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси