Бир гуруҳ ўзбекистонликлар Украина орқали Россияга ноқонуний кирмоқчи бўлди

Олам 5755
image

Украинанинг Луганск вилоятида Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган беш нафар Ўзбекистон фуқароси ушланди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.

Қайд этилишича, ўзбекистонликлар Россияга кириши тақиқлангани учун давлат чегарасининг ўтказиш пункти бўлмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган.

Чет эл фуқароларига нисбатан Украина давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ёки ноқонуний кесиб ўтишга уриниш (Украина Жиноят кодексининг 204-1-моддаси 2-қисми) моддаси бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар расмийлаштирилган.

Эндиликда Ўзбекистон фуқаролари маъмурий жавобгарликка тортилиб, мажбуран Ватанига қайтариб юборилади.

Аввалроқ АҚШ хавфсизлик кучлари ушба мамлакат чегарасини ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган 4 нафар ўзбекистон фуқаросини қўлга олгани ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 281
Рейтинг: 2.9
t
×