АҚШ хавфсизлик кучлари 4 нафар ўзбекистонликни қўлга олди

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари чегарасини ноқонуний кесиб ўтаётган 4 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, АҚШнинг Аризона штатида тўрт нафар ўзбекистонлик Мексикадан ноқонуний равишда чегарани кесиб ўтаётган вақтда Америка хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинган.

Хабарга кўра, улар Туркиядан Мексикага ва ушбу давлатдан Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк ҳамда Филадельфия шаҳарларига бориш мақсадида бўлган.

Турли маълумотларга кўра, АҚШда 80 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси бор. АҚШга бораётган ўзбекистонликларнинг кўпчилиги йирик транспорт соҳасида ишламоқда ва яхшигина даромад қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1979

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг