Билл Гейтс коронавирус вакцинаси самарасиз бўлишидан огоҳлантирди
Олам
−
26 Июнь 2020
8054Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтс коронавирус вакцинаси инфекциянинг тарқалишига тўсқинлик қиладиган даражада самарали бўлмаслиги мумкинлигидан огоҳлантирди.
Гейтс CNNга берган интервьюсида вакцинани ишлаб чиқиш ҳақида тўхталар экан, унинг устида иш олиб бораётганлар иккита хусусиятга асосланишини айтиб ўтди. Биринчиси, вакцинаторнинг ўзи касалликнинг олдини олиш, иккинчиси ундан инфекцияни бошқа одамларга юқишининг олдини олиш.
"Биринчи ҳолда, эмлаш инфекцияни юқтирмаслик учун идеал тўсиқ бўлишига кафолат берилмайди", деди у.
Гейтс тананинг касалликка қарши иммунитетини юқори баҳолади. Унга кўра, ишлаб чиқилган иммунитет организмни камида бир йил давомида инфекцияни қайта юқтириш хавфидан ҳимоя қилади.
Microsoft асосчиси, шунингдек, АҚШнинг юқумли касалликлар бўйича мутахассиси Энтони Фаусининг коронавирус вакцинаси 2020 йил охирида ёки 2021 йил бошида тайёр бўлишини таклиф қилган прогнозини қўллаб-қувватлади.
Билл ва Мелинда Гейтс жамғармаси ЖССТнинг иккинчи йирик донори ҳисобланади. 2018-2019 йилларда ташкилот бюджетининг 9,76 фоизини таъминлаган. Жамғарма дорилар ва вакциналар соҳасидаги тадқиқотларни молиялаштиради.