Билл Гейтс инсониятни пандемиядан кейинги икки хавфдан огоҳлантирди
Олам
−
08 Февраль 2021
15007Америкалик миллиардер, Microsoft асосчиси Билл Гейтс коронавирус пандемияси тугаганидан кейин инсониятга зарар етказиши мумкин бўлган иккита хавфни маълум қилди.
Тадбиркор биринчи муаммо иқлим таҳдиди эканини таъкидлаган.
Унинг сўзларига кўра, ушбу таҳдид ҳар йили пандемияга қараганда кўпроқ ўлимга олиб келади.
Microsoft асосчиси инсоният дуч келиши мумкин бўлган яна бир муаммо биотерроризм эканини айтган.
"Уларнинг зарари табиий эпидемиялар билан таққослаганда юқори", деган Гейтс.
Маълумот ўрнида, ОAВда миллиардернинг 2015 йилда айтган ҳайратланарли сўзлари бор. Гейтс уларда мабодо яқин ўн йил ичида одамлар қирила бошласа, бунга уруш эмас, балки ўта юқумли вирус сабаб бўлишини таъкидлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь