Билл Гейтс оиласи оғир жудоликка учради
Олам
−
16 Сентябрь 2020
15856Microsoft компанияси асосчисининг отаси ва таниқли филантроп катта Уильям Гейтс 94 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Билл Гейтс ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Кеча менинг отам уйда, оила даврасида вафот этди. Биз уни ҳозир айтишимиз мумкин бўлганидан кўпроқ соғинамиз. Биз қайғудамиз, шу билан бирга миннатдормиз. Отамнинг ўлими кутилмаганда бўлмади, у 94 ёшда эди, саломатлиги ҳам ёмонлашганди. Шунинг учун, бундай ажойиб инсоннинг узоқ йиллар давомида ҳаётимизда бўлгани бизнинг омадимиз эканини ўйлаб олишга етарли вақт бўлди”, деган Билл Гейтс.
Кичик Гейтс отаси унинг ҳаётининг барча жабҳасига таъсир ўтказиб туришини, хусусан, Microsoft компанияси ташкил топганининг илк йиллари у берган юридик маслаҳатларни қадрлашини таъкидлаган.
У отасининг хайрия ишларига катта ҳиссасини ҳам айтиб ўтган.
“Билл ва Мелинда Гейтс жамғармаси отамсиз бугунги даражасига етмаган бўларди”, деган Билл Гейтс.
“The New York Times” газетаси маълумотига кўра, Уильям Гейтснинг ўлимига Альцгеймер касаллиги сабаб бўлган.
“Отам “ҳақиқий” Билл Гейтс эди. У мен бўлишни истаган инсон эди. Мен уни ҳар куни соғинаман”, деган кичик Гейтс.
LiveБарчаси