“Big uzbek” Ўзбекистонга қайтди (видео)

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов 29 август куни тонгда Тошкентга қайтиб келди.

Спортчини Тошкент халқаро аэропортида яқинлари ва яна бир ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиев кутиб олди.

Охирги жангида нигериялик енгилмас Онореде Эҳваремени мағлубиятга учратган “Big uzbek” энди бор эътиборини Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берувчи Ханчжоу-2023 Осиё ўйинларига қаратади. Баҳодир Жалолов 12 сентябрь куни Хитойга йўл олади.

Маълумот учун, Жалолов профбоксда 13 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Эҳвареме устидан қозонилган ғалаба спортчининг Top Rank'даги дастлабки ғалабаси ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Жалолов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made