Безос Маскни “ортда қолдирди”

Олам 4965
image

Американинг Amazon корпорацияси раҳбари Жефф Безос Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маскни ортда қолдириб, дунёнинг энг бой одамлари рейтингидан биринчи ўринни эгаллади. Бу "Bloomberg" ҳисоб-китобларига кўра аниқланган. 

Агентликнинг маълумотларига кўра, Безоснинг бойлиги 191 миллиард долларга етган. 

Кеча, 16 февраль куни бўлиб ўтган биржа савдолари натижаларига кўра, Безос 372 миллион долларга камбағаллашган. 

Маскнинг активлари умумий қиймати 190 миллиард долларни ташкил қилган. 

Tesla акцияларининг нархи пасайиши туфайли унинг бойлиги 4,5 миллиард долларга камайган. 

Шундай қилиб, Безос дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида биринчи ўринни, Маск эса иккинчи ўринни эгаллаган. 

Рейтингнинг учинчи ўрни Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтсга насиб этган, унинг бойлиги 137 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 268
Рейтинг: 3
Теглар
t
×