Бейонсе концертига келган минглаб мухлисларининг йўлкирасини тўлаб берди
Маданият-санъат
−
09 Август 2023
7415Машҳур қўшиқчи Бейонсе 6 август куни Вашингтондаги концертидан сўнг мухлислари уйларига бехавотир етиб олиши учун шаҳардаги метро линияларини банд қилди. Бу ҳақда “Dailymail” нашри хабар берди.
Айтилишича, 41 ёшли хонанда “Renaissance” гастролининг бир қисми бўлган бу сафарги концертида мухлисларига қўшимча метро хизматини тақдим этган ва бунинг учун 100 минг доллар тўлаган. Чунки унинг концерти об-ҳаво ёмонлиги сабаб 2 соатга кечиктирилган.
Бейонсенинг шарофати билан метро қўшимча 1 соат ишлаган. Унда поездга “Морган бульвари” бекатидан чиқишга рухсат берилган ва 100 га яқин бошқа станцияларда эшиклар фақат чиқиш учунгина очилган.
Маълумот учун, Бейонсе “Renaissance” гастроль сафари давомида Европанинг бир қанча шаҳарларини кезиб чиққан. Қўшиқчи ушбу концертлар сериясини 1 октябрь куни Канзас шаҳридаги “Arrowhead” стадионида якунламоқчи.
Эслатиб ўтамиз, мегаюлдузнинг ушбу тур доирасидаги Стокгольмга ташрифи мамлакатда маҳсулотлар ва хизмат кўрсатиш нархининг кутилмаганда ошиб кетишига сабаб бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь