Бейонcенинг Швейцариядаги концерти инфляцияга сабаб бўлди
Маданият-санъат
−
17 Июнь 2023
16666Машҳур Америкалик қўшиқчи Бейонсе Жизель Ноулз дунё бўйлаб амалга оширишни режалаштирган турини Стокгольмдан бошлади. Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, мегаюлдузнинг ташрифи мамлакатда маҳсулотлар ва хизмат кўрсатиш нархининг кутилмаганда ортишига сабаб бўлган. Бу ҳақда “Aljazeera” нашри хабар берди.
Расмий статистик маълумотларга кўра, Швеция инфляцияси май ҳисобига 10 фоизга тушганди. Бироқ таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Бейонcенинг мамлакатга келиши вазиятни ўзгартириб юборган. Хусусан, апрель ойида 10,5 фоизга пастлаган истеъмол нархи яна 9,7 фоизга ўсган.
“Бейонсенинг дунё бўйлаб амалга оширадиган саёҳатини Швециядан бошлаши май инфляциясининг сабабчиси бўлиши мумкин, қанча миқдорда эканлиги эса аниқ эмас,” дейди Швециянинг Danske bank бош иқтисодчиси Майкл Грен.
Унинг меҳмонхоналар ва ресторанлардаги нархларнинг ортиши орқали инфляцияга қўшган ҳиссаси эҳтимолий 0,2% ва 0,3 фоизни ташкил этади.
Маълумот ўрнида, қўшиқчининг ушбу турдаги навбатдаги манзили Нидерландиянинг Амстердам шаҳри. Ушбу концерт дастури Амстердам аренасида 18 июнь куни бўлиб ўтади. Тур 27 сентябрь куни АҚШнинг Янги Орлеан шаҳрида ўз ниҳоясига етиши режалаштирилган.
Севара Ҳусниддинова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь