“Беташар” маросими UNESCO'нинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (UNESCO) қозоқларнинг "Беташар" маросимини номоддий маданий мерос рўйхатига киритди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси давлат маслаҳатчиси Эрлан Карин маълум қилди.

Маросимнинг маданий мерос рўйхатига киритилгани ҳақидаги хабар UNESCO'нинг Парагвайдаги йиғилишида эълон қилинган.

“Асунсьон шаҳрида UNESCO'нинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш қўмитаси йиғилишида қозоқларнинг қадимий маросимларидан бири “Беташар” инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди”, деб ёзган Карин.

Маълумот учун, қозоқ тилидаги “беташар” ўзбек тилида “беточар” – “юзни очиш” дегани маънони беради. Қозоғистонда “Беташар” маросими тўй маросимида келиннинг юзини очиш маросимидир. Бу ўрта асрларда, куёв бўлажак келинини тўйдан олдин камдан-кам кўрган пайтда пайдо бўлган. Маросим бошида келиннинг онаси унга қозоқ миллий бош кийими ва парда кийдиради. Уни залга олиб боришади, у eрда меҳмонлар унинг кўринишини кутaди. 

“Оқин” (қўшиқчи ва маросим раҳбари) куёвнинг оиласи ва ота-боболарини мадҳ этиб, келин қўшиғини бошлайди. Ҳурмат ва саломлашиш белгиси сифатида келин ва унинг опа-сингиллари ҳар бир кишига ўзлари айтиб ўтилгандек таъзим қилади. Кейин “оқин” меҳмонларга юзини кўрсатиш учун келиннинг пардасини кўтаради. Куёвнинг онаси келинни янги оила аъзоси сифатида кутиб олади ва куёв уни қўлидан ушлаб олади. Кейин қариндошлар янги турмуш қурганларни ширинликлар билан сийлайди.

Куёвнинг ота-онаси келинни маросимдан олдин кутиб олишга муваффақ бўлгани сабабли, замонавий Қозоғистонда “беташар” маросими аввалги маъносини йўқотган. Ҳозирда UNESCO'нинг Қозоғистон Номоддий маданий мероси рўйхатига қозоқ уйи, асик ату ўйинлари, тўғиз қумалак ўйинлари, домбра чалиш, Наврўз байрами, қозоқ кураши, айтишув ва бошқалар киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нукус шаҳри ҳудудидаги “Оқ қуш” мажмуасида барпо этилган дунёдаги энг катта диаметрли қорақалпоқ халқининг миллий қора уйи (ўтов) Гиннеснинг рекордлар китобига киритилганди. Мазкур ўтовнинг диаметри 40,5 метрдан иборат.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон UNESCO “Беташар” маросими номоддий маданий мерос Оқин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг