Ерга бешта йирик астероид яқинлашмоқда
Бу қизиқ
−
06 сентябр 2023 10881 1 дақиқа
12 сентябргача Ерга бешта астероид яқинлашади. Бу ҳақда NASA маълумотларига таяниб, “Известия” хабар берди.
Кўп қаватли уй катталигидаги биринчи астероид 6 сентябрь куни Ердан 5,11 миллион километр узоқликда учиб ўтади. Ушбу объектни астрономлар биринчи марта 2021 йилда кўришган.
Кейингиси 8 сентябрь куни сайёрамизга 4,08 миллион километр масофада яқинлашади. Шу куни яна бир астероид Ерга 5,72 миллион километр масофада учиб ўтиши айтиляпти.
Тўртинчи астероид 10 сентябрь куни сайёрамизга энг яқин масофа – 2,65 миллион километргача яқинлашиши кутилмоқда. 12 сентябрь куни эса охирги объект Ердан 4,1 миллион километр узоқликда учиб ўтади.
Live
Барчаси“Бойсун дўпписи” патентланди
16 сентябр
Рональд Куманнинг аёли 65 ёшида вафот этди
16 сентябр